Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида

скачанные файлы (3)

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги

\r\n

Қонунининг мазмун ва мақсади

\r\n

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун ва мақсади ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасида ташкил этилган “Ишонч телефон”лар\r\n201скачанные файлы (3)4 йил 3 декабр куни “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун Президентнинг 2013 йил 14 февралдаги қарори билан тасдиқланган «Обод турмуш йили» Давлат дастурини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 29 октябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2014 йил 13 ноябрда маъқулланган. Қонун 5 боб, 31 моддадан иборат.\r\nУшбу қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, юридик шахсларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишининг қўшимча кафолатларини таъминлаб беришга қаратилган.\r\nБугунги кунгача фуқароларнинг мурожаатлари 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири асосида тартибга солинар эди. Аммо ушбу қонунда юридик шахсларнинг мурожаати борасида қоидалар белгиланмаган эди. Шунингдек, электрон мурожаатлар ҳам назарда тутилмаганди. Янги қонун мақсади – фуқароларнинг давлат органларига мурожаат этиш тартибини янада такомиллаштириш, шунингдек юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ҳуқуқий бўшлиқни тўлдиришдан иборат.\r\nЖисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.\r\nМурожаатлар шакллари оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин. Юқорида айтилганидек, эндиликда электрон мурожаатлар ҳам расмий мақомга эга бўлди.\r\nАлоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида Тадбиркорларимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилган тақдирда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг «8-371-237-01-11» ва Бухоро вилояти инспекциясининг «223-01-11» рақамли «Ишонч телефон»лари хизматига оғзаки мурожаат қилишлари мумкин.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>

Powered