Имтиёзли кредит — эртанги даромад манбаи

kasana

kasanaПешкў иқтисодиёт коллежининг бухгалтерия бўлимида таҳсил олган Моҳинур Тоҳирова ҳолва, новвот, парварда каби миллий ширинликларни тайёрлайдиган корхона очишни ният қилган. Унинг ҳисоб-китобларига қараганда бу лойиҳани амалга ошириш 15 миллион сўм атрофида харажат талаб қилар экан. У режасини таҳсил масканидаги устозларига билдирди. Улар давлатдан имтиёзли кредит олишни маслаҳат беришди.\r\n\r\n—Коллеж ўқувчилари орасида тадбиркорликда ўз кучини синамоқчи бўлганлар талайгина,—дейди коллеж директори Бахтиёр Маҳмудов.—Улардан 10 нафари кредит олиш бўйича банк билан шартнома тузди. Масалан, аълочи ва жамоатчи қизларимиздан Машҳура Ҳалимова ўзи яшаётган Арабхона қишлогъида замонавий жиҳозланган озиқ-овқат дўконини очмоқчи. Унинг бизнес-режасини муҳокама қилиб, «Микрокредитбанк» туман бўлими 20 миллион сўм миқдорида кредит беришга шартнома тузди. Информатика бўлими битирувчиси Дилноза Жамолова компютер ўйинлари хонаси, пайнет шохобчаси ва суратхона очиш орзусида. Тумандаги банк бўлимлари билан тузилган шартномага кўра 150 миллион сўмга яқин кредит маблагълари тез орада бўлажак тадбиркорлар қўлига етиб боради. Бу маблагъ эвазига улар иссиқхона, тикув цехи, маиший хизмат шохобчасини очиш имконига эга бўладилар.\r\n\r\nҚалби яратиш, яшнатиш ишқи билан тўлиқ бу ёшлар меҳнатидан туман янада обод, турмуш фаровон бўлишига шубҳа йўқ.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>

Powered