Тадбирларга бой уч кун

nuroniy shashka

nuroniy shashkaЮзларидан нур, сўзларидан ҳикмат ёгъилиб турган қўли қадоқ отахон-онахонларимиз оилаларимизнинг файзу фариштаси саналади. Нуронийларимиз бор хонадонда қут-барака, аҳиллик ва фаровонлик ҳукм суради. Шу боис эришаётган ютуқларимиз замирида аввало мўътабар қарияларимизнинг беминнат хизматлари ётганини, улар олдида бурчли эканлигимизни унутмаслигимиз, қўлимиздан келганича улар огъирини энгил, умрини узоқ қилишимиз керак, деб билишимиз ҳам қарз, ҳам фарздир. Яқинда вилоят марказининг «Шайх-ул олам» маҳалласи яқинида барпо қилинган «Болажон» спорт-согъломлаштириш мажмуасида пиру бадавлат отахон-онахонлар иштирокида ташкил этилган хайрия тадбирлари очилиш маросимида юқоридаги фикрлар ўз эътирофини топди. «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурининг ижроси юзасидан уч кунга мўлжалланган ушбу лойиҳа Бухоро шаҳар ҳокимлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамда «Нуроний» жамгъармаси шаҳар бўлимлари, вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида уюштирилди.\r\n\r\nХайрия тадбирининг дастлабки кунида старт олган шахмат-шашка мусобақаларида 130 нафарга яқин меҳнат фахрийси ўз маҳоратини намойиш этди. Ақл гимнастикаси деб нисбат берилган баҳсларда қирқ нафардан ортиқ онахоннинг иштирок этгани ўйинларга бўлган қизиқишни янада орттирди. Улар орасидан нафақахўр, «Истиқлол» маҳалласида яшовчи Салима Тўхтаэва учинчи ўринни қўлга киритган бўлса, «Афшор» МФЙда истиқомат қилувчи Ҳалим Жўраэв ҳамда «Жўйбор» МФЙда яшовчи Раҳмон Умаровлар биринчи ва иккинчи ўринларни банд этишди. Шу куни мажмуанинг мини футбол майдони ҳам чарм тўп ихлосмандлари билан гавжум бўлди. Бу эрда корхона ва ташкилотлар меҳнат жамоалари ўртасида футбол мусобақаси бошланди.\r\n\r\nКекса авлод вакилларининг ўзаро дийдорлашуви, кўнгилли ҳордиқ чиқаришига сабаб бўлган лойиҳанинг иккинчи кунида маҳаллалар ошпазлари ўртасида миллий таом—ош пишириш кўрик-танлови ташкиллаштирилди. Унда ўнга яқин маҳалладан маҳоратли ошпазлар ўзаро куч синашишди. Якунда эса «Навоий» ҳамда «Наврўз» МФЙлари бош ошпазлари Абдураҳмон Қутлиэв ва Баҳриддин Нуровлар мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди. «Афшор» маҳалласи бош ошпази Бахтиёр Йўлдошев томонидан тайёрланган Бухороча софи ош эса ҳакамлар томонидан энг юқори баҳога сазовор бўлди.\r\n\r\nҚизгъин ва муросасиз кечган тадбирларнинг сўнгги кунида беш юз нафарга яқин нуронийга тўкин дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Бир пиёла чой баҳонасида қариялар гурунги авж олди. Ўтказилган спорт тадбирлари, кўрик-танлов иштирокчилари ва гъолиблари ташкилотчи ҳамда ҳомийлар томонидан эсдалик совгъалари билан мукофотландилар. Шу куни 12 та жамоа куч синашган мини футбол мусобақасининг финал ўйинига ҳам қизиқиш катта бўлди. Унда шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда давлат солиқ инспектсияси футбол жамоалари тўп суришди. Омад эса пеналтилар церийасида солиқчиларга кулиб боқди.\r\n\r\n—Юқори савияда ташкиллаштирилган хайрия тадбирлари «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» деган инсонпарвар гъояга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир,—дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Бухоро шаҳар бўлими бошлигъи Умар Жалолов.—Бу эрга таклиф қилинган барча отахон-онахонларимизга совгъа-саломлар улашилди. Худди шундай ҳудудимиздаги жисмоний имконияти чекланган, ногирон ва боқувчисини йўқотган 260 нафар нафақахўр кекса ҳам эсдалик совгъалари, ўрин-кўрпа жилдлари билан сийландилар. Уларнинг уйларига софи ош тарқатилди.\r\n\r\nБир сўз билан айтганда, мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги олдидан ташкиллаштирилган тадбирлар ёши улугъларимизга меҳр ва эътиборнинг яққол намунаси бўлди. Унинг якунида эса вилоятимизнинг хушовоз хонандалари ҳамда «Бухоро гўзаллари» рақс ансамбли иштирокидаги контсерт дастури қарияларга ҳақиқий байрам кайфиятини улашди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>

Powered