Яна бир синов

article5722

article5722«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқарувининг 2015 йил биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

\r\n

Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида, фуқаролар йиғинлари фаолиятини такомиллаштириш, уларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни ишга жойлаштириш соҳасида тизимда бир қатор тар¬ғибот тадбирлари билан биргаликда амалий ишларга ҳам қўл урилди.

\r\n

Жумладан, Давлат дастурининг 11-банди ижросини таъминлаш мақсадида 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг 22 нафарига фонднинг туман (шаҳар) бўлинмалари маблағлари ҳисобидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган аналогли ва рақамли телевидение сигналларини қабул қиладиган умумий нархи 24 миллион сўмлик телевизорлар тақдим этилди.

\r\n

Шунингдек, Давлат дастури доирасида «Мурувват» уйларида яшовчи кекса ва ногиронларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятдаги 2 та Мурувват уйи 35 миллион сўмлик кўрпа-тўшак жилдлари ва шахсий гигиена воситалари билан таъминланди.

\r\n

Вилоят бўйича жами 512 нафар уруш қатнашчиси ва меҳнат фронти фахрийси ҳамда якка ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларнинг рўйхати шакллантирилди. Алоҳида жадвал асосида уларнинг уй-жойларини таъмирлаш бўйича вилоят ҳокимлиги меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, молия бошқармалари, пенсия жамғармаси билан биргаликда дастур ишлаб чиқилди, ҳомийлар ва фонднинг туман (шаҳар) бўлинмалари маблағлари ҳисобидан 202 нафар фуқаронинг уй-жойи таъмирланди.

\r\n

13 нафар кам таъминланган ёш оилага 26 миллион сўмлик қорамол берилди.

\r\n

Вилоят бўйича 63 нафар 100 ёш ва ундан катта ёшдаги фахрийларни жалб этган ҳолда «Аср билан юзма-юз» мавзусида тадбирлар ташкил этилди. Байрам ва шонли саналарда 500 дан ортиқ кекса ва ногиронларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

\r\n

«Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» шиори остида вилоят бўйича 924 нафар кекса учун жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамизнинг турли тарихий жойларига сайёҳлик сафарлари уюштирилди.

\r\n

Бундан ташқари, фонд томонидан ҳудуддаги 558 та ўзини ўзи бошқариш органи ходимларига услубий кўмак бериш, фуқаролар йиғинлари моддий-техник базасини кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда ҳисобот даврида фонд маблағлари ҳисобидан 11 та фуқаролар йиғини идорасида 90 миллион сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилди. 102 та маҳаллага 140 миллион сўмлик мебель жиҳозлари, 19 та йиғинга эса 50 миллион сўмлик компьютер тўпламлари олиб берилди.

\r\n

Фонднинг ана шундай моддий ва услубий кўмаклари туфайли бугун фуқаролар йиғинлари жамият бош¬қарувида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиб бормоқда. Соҳа ходимларининг ибратли фаолияти республика миқёсида ҳам эътироф этилмоқда. Хусусан, 2014 йилда республика миқёсида ўтказилган «Фуқаролар йиғинининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» танловида Қоракўл туманидаги «Дўрман» МФЙ маслаҳатчиси Саломат Комилова ҳамда «Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» танловида Ғиждувон туманидаги «Тошлоқ» маҳалла фуқаролар йиғинлари ғолиб деб топилди. Жорий йилда Ромитан туманидаги «Шўробод» маҳалла фуқаролар йиғини вакиласи Саодат Ҳотамова «Фуқаролар йиғинининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» танловида 3-ўринни қўлга киритди.

\r\n

* * *

\r\n

Ҳудуддаги фуқаролар йиғинларининг илғор тажрибалари жорий йилнинг 13 август куни вилоят мусиқали драма театрида ташкил этиладиган «Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» танловининг вилоят босқичида яна бир бор синовдан ўтади.

\r\n

«Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ¬фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган қў¬шимча чора-тадбирлар» Дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган ушбу танловда шаҳар ва туманлар бос¬қичларида биринчи ўринни эгаллаган 13 та фуқаролар йиғини ўзаро баҳс олиб боради.

\r\n

Танловни ўтказишдан мақсад янги таҳрирдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунда белгиланган вазифалар ижросини жойларда тўла таъминлаш, фуқаролар йиғинларининг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтириш, аҳолининг маърифий-маданий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида маҳаллаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ишларни ўрганиш, йиғин ходимларини рағбатлантириш ва муносиб тақдирлаш ҳамда соҳадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат.

\r\n

Танлов қонунийлик, ошкоралик, адолат ва тенглик тамойилларига риоя қилинган ҳолда ўтказилади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>

Powered